15 мар 16:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Махачевнинг мураббийи нима учун Топурия билан жанг ташкил қилинмаганини айтди
Ислам Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес нима учун Илия Топурияга қарши жанг ташкил қилинмаганини тушунтирди.
"Топурия менежерларининг гапларини эшитинг. Улар аввал Ислам билан жанг учун берилаётган пул етарли эмаслигини айтиб бош тортишди, кейин эса қайтиб яна жангни сўрашди. Бу аввал пул сабабли рад этганларидан кейин бўлди. Кейин эса яна ҳам катта сумма талаб қилишди ва шунинг учун UFC уларга рад жавобини берди. Менимча, UFC бу қарорни айнан менежерлар сабаб қабул қилди.
Шу билан бирга, биз томондан нима дейилганини билмайман, чунки бунга менежерлар жавобгар. Мен жанг расман белгиланганда хабар топаман. Шахсан менга Ислам ким билан жанг қилишининг фарқ йўқ. У энг яхшиси ва яримўрта вазнда исталган рақибни мағлуб эта олади", — деди Мендес.
Ҳавола :
Манба : Матч ТВ
Фикрлар