15 мар 18:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Усик биринчи жанг олдидан Фьюрини қандай мағлуб этишни билмаганини тан олди
Супероғир вазнда жаҳон чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюрига қарши биринчи жанг олдидан рақибини қандай мағлуб этишни билмаганини айтди.
Улар ўртасидаги жанг 2024 йил 19 май куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган ва ҳакамларнинг қарори билан Усик ғалабага эришганди.
"Биринчи жанг учун шартнома имзолаганимизда ва жангга икки ой қолганда, жамоамга: "Қандай қилиб ғалаба қозонишни билмайман, лекин барибир ғалаба қозонаман", деб айтганман. Айрим раундларда у аёвсиз жангчи эди, лекин мен бардош бердим, чунки бошиданоқ бу жанг узоқ давом этадиган ўйин эканини тушунганман. Мен эса марафончиманку", — деди Усик GQ Sports журналига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : GQ Sports
Фикрлар