15 мар 17:39
Янгиликлар
Анвар Бойназаров UFCга ўтиш, чемпион бўлиши ва ТОП-10 спортчиси билан жанг ҳақида гапирди
Бойназаров жангдан сўнг www.olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда келгусидаги режалари ҳақида ўртоқлашди:
"Бу - ММАдаги иккинчи жангим. Ҳозирча ММАнинг ҳамма сирларини ўрганиб, катта жангларга тайёргарлик кўряпмиз. Айни пайтда дунёнинг энг нуфузли ММА жамoаси "Тоp Теаm" билан бирга ишлаяпман. Яна битта профессионал жанг ўтказганимдан кейин UFC билан шартнома қилиб, камарни қўлга киритмоқчиман. Аввалига 135 поунд билан бошлаб, бу вазнда чемпион бўлмоқчиман ва шундан сўнг 145, 155 га кўтарилиб у ерда ҳам камар соҳиби бўлишни мақсад қилганман. Ҳозир жуда кўп инсонлар "Нега UFCга ўтмайсиз" деб савол беришади. UFCга чиқиб уришишим муаммо эмас. Мен ҳам ўзимни реклама қилиб UFCга кириб олишим мумкин. Лекин у ташкилотга ўтиб қандайдир хато қилиб, ММА қоидаси бўйича ютқазиб қўйиш ниятим йўқ. Мен профессионал спортчиман, тажрибамни ҳисобга олиб, сабр қилиб, қачонки ҳамма нарсага тайёр бўлсам, ўзимда шунга ишонч бўлсагина чиқиб, Топ-10 даги спортчилар билан жанг қилишни истайман", - деди Анвар Бойназаров.
Фикрлар