09 сен 16:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди
Ярим ўрта вазн тоифасида UAE Warriors Лигасининг амалдаги чемпиони Хотамбек Бойназаров UFC'га ўтса, америкалик Хоакин Бакли билан жанг қилишини айтди.
"Вақти келганда UFC билан шартнома имзолаб, у ерда бир нечта ғалабаларга эришганимдан сўнг, шубҳасиз, Баклини жангга чорлайман. У акамиз Нурсултон Рўзибоевга қарши жангда фақат кураш усулларидан фойдаланган эди. Ўшанда ўзимга у билан тўқнаш келганимда унга ҳақиқий курашни кўрсатиб қўйишни ваъда қилганман. Камару Усман уни қандай мағлуб этганини, Усманни эса Хамзат енгганини кўрдик. Мен Чимаев билан бирга шуғулланаман, шунинг учун имкониятларимни яхши биламан. Баклини курашда енгишимга тўлиқ аминман", деди Бойназаров.
Хоакин Бакли 2024 йил май ойида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғолиб бўлганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар