UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

10 сен 19:58
Янгиликлар

Енгил атлетика

Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида

11-13 сентябрь кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича илк бор World Athletics Ultimate Championship мусобақаси ўтказилади.

Халқар турнир енгил атлетиканинг 28 та тури бўйича бўлиб ўтади. Унда Олимпиада ва жаҳон чемпионлари, "Бриллиант Лига" ғолиблари ҳамда мавсум давомида юқори натижа қайд этган энг кучли атлетлар жамланади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади, ҳар бир йўналиш ғолибига 150 минг доллар берилади.  

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Анвар Анваров ҳам мазкур мусобақада эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсида иштирок этади.

Анваровнинг мавсумдаги энг яхши натижаси — 8,29 метр. Ушбу кўрсаткич билан у турнирнинг финал иштирокчилари қаторидан жой олган. Анвар билан бирга икки карра Олимпиада чемпиони Милтиадис Тентоглу (Греция), Тажай Гайл (Ямайка), Симон Эхаммер (Швейцария), Божидар Сарабоюков (Болгария) каби дунёнинг кучли атлетлари баҳс олиб боради.  

Эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш финали 12 сентябрь куни Тошкент вақти билан 22:44 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг