UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

22 янв 11:52
Янгиликлар

Теннис

Арина Соболенко Австралия Очиқ чемпионати билан хайрлашди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open турнири ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Дунёнинг 12-ракеткаси Арина Соболенко кутилмаганда мусобақа билан хайрлашди. Беларуслик теннис маликаси иккинчи давра учрашувида испаниялик Карла Суарес Наваррога имкониятни бой бериб қўйди. 

WTA рейтингида 54-поғонани банд этиб турган 31 ёшли Наварро ўзидан 10 ёшга кичик бўлган рақибасини тай-брекларда - 7/6(8), 7/6(8) ҳисобларида мағлуб эта олди. Учрашув 2 соату 11 дақиқа давом этган. Суарес ўзаро учрашувларнинг тўртинчисига келибгина Аринадан устун келди - 1:3.  

Маълумот учун, Суарес Наварронинг учинчи босқичдаги рақибаси польшалик Ига Свёнтек бўлади. У иккинчи даврада венгриялик Тимеа Бабошни 6/3, 6/2 ҳисобида таслим эта олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг