UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

12 мар 15:16
Янгиликлар

Спорт курашлари

Арманистонлик Олимпиада совриндори, жаҳон ва Европа чемпиони Тошкентда + ФОТО

Ўзбекистонга арманистонлик афсонавий юнон-рум курашчиси, ҳозирда ўз мамлакатида парламент депутати бўлиб турган Арам Жулфалакян келди.

Юнон-рум кураши бўйича Лондон-2012 Олимпидаси кумуш медали совриндори, жаҳон ҳамда Европа чемпионатларининг олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиби, Қозон Универсиадаси вице-чемпиони, арманистонлик афсонавий курашчи Арам Жулфалакян пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Арам фаолиятидаги жаҳон чемпионатининг ягона олтин медалини айнан Тошкентда ўтган дунё биринчилигида қўлга киритган. Ўшанда у озарбайжонлик Элвин Мурсалиев (9:0), австриялик Флориан Мархл (12:1), мексикалик Хуан Эскобар (11:2), грузиялик Зураб Датунашвили (1:0) ҳамда ҳал қилувчи финал беллашувида хорватиялик Невен Жугай (4:0)ни мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Айнан Тошкентдаги жаҳон чемпионатида яна бир тарихий воқеа рўй берган. Буни мавриди келиб қолгани учун эслатиб кетамиз. Жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган Конгрессда ФИЛА номи Бирлашган кураш дунёси (UWW)га ўзгартирилганди.     

Кеча Арам Жулфалакян пойтахтимизга ташрифи доирасида бир неча ўн йиллардан бери терма жамоаларимизга истеъдодли курашчиларни етказиб бериб келаётган Республика олимпия захиралари коллежида бўлди. Арманистонлик афсона коллежнинг кураш залида машғулот ўтказаётган ёш эркин ва юнон-рум курашчиларимиз билан учрашиб, улар билан бирга машғулот ҳам ўтказди. Жулфалакяннинг маҳорат сабоқларини ёшларимиз катта иштиёқ билан қабул қилишди ва табиийки, машғулот сўнггида суратга ҳам тушишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг