UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

30 апр 17:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Гимнастика, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Қизиқарли!

Асаби бўшлар кўрмасин: Спорт тарихидаги энг даҳшатли жароҳатлар + ФОТО

Теглар :  Жароҳатлар
Америкалик гимнастикачи Сем Церионинг жароҳати бутун дунёни даҳшатга солди.

Алабама университети талабаси Луизианадаги турнирда ноқулай сакрагани сабабли, икки оёғини синдириб олди. Тўғри, спортда жароҳатлар бўлади. Баъзида жуда даҳшатли жароҳатлар бўлади. 


Бугун спорт тарихидаги энг қўрқинчли жароҳатларни эслаб ўтамиз.


Девид Баст (Футбол)

Бу жароҳат тўғрисида кўплаб футбол мухлислари билса керак. 1996 йилда Ковентри собиқ ўйинчиси "Манчестер Юнайтед" билан бўлган учрашувда Деннис Ирвин ва Брайн Макклайер билан тўқнашиб кетиб, оёғини синдиради. Жароҳат туфайли Баст ўнг оёғини 22 марта операция қилдиришга мажбур бўлган. Давид жароҳати тўғрисида «Мен эмас, мени оёғим машҳур» деб фикр билдиради.


Петр Чех (Футбол)

Барчага маълум, "Арсенал" дарвозабони учрашувларга бошига шлем кийиб тушади, бу бежизга эмас. 2006 йилда "Ридинг"га қарши кечган учрашувда "Челси" собиқ дарвозабони тўпни эгаллаб олиш учун Стефан Хант қаршисига отилиб чиқади. Хант зарба бериш учун катта тезлик билан югуриб келади, лекин у тўпга эмас, Чехнинг бошига зарба бериб юборади. Шундан сўнг, Чех ҳушидан кетиб қолади ва шифохонага олиб кетилади. Чех жароҳатидан уч ойда қутулади. 


Эдуардо (Футбол)

Келиб чиқиши бразилиялик бўлган Эдуардони ёрқин келажак кутмоқда эди - жароҳат олгунига қадар. Лондон. 2008 йил. "Арсенал" - "Бирмингем" учрашуви. Тўп Эдуардодалигида тўсатдан майдон марказида Мартин Тейлор «подкат» ташлайди ва ... тамом. Бу қўполлик натижасида Эдуардонинг оёғи «чилпарчин» бўлиб кетади. Жароҳат уни бир йил футболдан четда юришга мажбур қилди. Бу жароҳат нафақат Эдуардони, балки "Арсенал"ни ҳам руҳан синдирди. Нега? Сабаби шундан сўнг "Арсенал" ўйинида кескин пасайиш рўй берди ва ва чемпионликни "Манчестер Юнайтед"га бой бериб қўйди. Эдуардо эса қайтди. Аммо, жароҳатгача бўлган Эдуардони биз бошқа кўрмадик. 


Пол Жорж (Баскетбол)   

Жаҳон чемпионатига оз муддат қолганида NBA юлдузи Пол Жорж жиддий жароҳат олади. Блок-шотни амалга оширганида ноқулай ерга тушади бунинг натижасида тизза ва оёқ суяклари синиб кетади. Жорж учун алам қиладигани, бу жароҳатни АҚШ терма жамоасининг ўртоқлик учрашувида олади. Полга жароҳатни даволаш учун етти ой керак бўлган.



Эвандер Холифилд (Бокс)

Деярли ҳар бокс баҳсларида жиддий жароҳатлар бўлади. Мисол учун, Александр Гвоздик ва Адонис Стивенсон жангини эсланг, Адонис учрашувдан сўнг уч ой кома ҳолатида ётди. Лекин, биз бокс тарихидаги энг машҳур жароҳат ҳақида эслаймиз. Бу жароҳат Эвандер Холифилд ва Майк Тайсон реванш жангида юз беради. Узоқ кутилган реванш жанги учинчи раундда тўхтатилди. Сабаби, Тайсон Холифилдни қулоғини тишлаб, бир қисмини узиб олади.



Клинт Маларчук (Хоккей)

Клинт олган жароҳатни ҳеч ким душманига ҳам раво кўрмаса керак. У ўз даврининг энг кучли дарвозабони бўлган. "Баффало Сейберс" ва "Сент-Луис Блюс" учрашувида "Сент-Луис Блюс" хоккейчилари Стив Таттл ва Уве Крупп "Баффало" дарвозабонига урилиб кетди. Тўқнашув оқибатида хоккейчиларнинг канкисининг "лезвия"лари Маларчукни томоғини кесиб юборади. Жароҳатга гувоҳ бўлган ўн бир нафар мухлис ҳушидан кетиб қолади, иккисининг эса юраги безовта қилиб қолади. Маларчукни ўзи эса ўлишига оз қолади. Сабаби дарвозабон бир ярим литр қон йўқотади. Унга 300 та чок тушади. Энг қизиғи, спортчи бор-йўғи 10 кундан сўнг яна ўйинларга қайтган. 



Са Же Хек (Оғир атлетика)

Пекин олимпиадаси чемпиони Са Же Хек унвони ҳимоя қилиш учун 2012 йилги Лондон олимпиадасида ўз юришини бошлайди. Лекин, 162 кг тошни кўтариш пайтида, ўнг тирсаги қайрилиб кетиб, синади. Бундай жароҳат оғир атлетикада жуда жиддий ҳисобланади. Шунга қарамасдан Са беш ойдан сўнг машғулотга қайтади. 2016 йилги Рио олимпиядасида чемпион бўла олмади. Шундан сўнг Корея федерацияси уни ўн йилга спортдан четлатди. Сабаби бошқа бир мамлакат спортчисига ҳужум қилганди.



Акилл Митчелл (Баскетбол)

Баскетбол паркетида яна бир жиддий жароҳат. АҚШ термаси аъзоси Австралия билан бўлган учрашувда тўп учун сакраётган пайтида рақиб спортчиси кутилмаганда Акиллни кўзига қўлини тиқиб олади. Жароҳат ҳақида спортчи «Менинг кўзим юзимни қайсидир қисмида бўлиб қолгандек туюларди» деганди. Митчелл жароҳатини даволаб кейинчалик ҳам фаолиятини давом эттирди, лекин энди ҳимоя кўзойнакда.



Самир Айт Саид (Гимнастика)

Рио Олимпиадаси давомида келиб чиқиши жазоирлик бўлган француз барча мухлисларни шок ҳолатига тушириб қўйди. Бир нечта айланишдан сўнг Самир ерга ноқулай тушади ва оёғи оғирликни кўтара олмай қайрилиб кетиб синади. Залда унинг оёғининг синган овозни эшитиш мумкин эди. Саид йиқилганидан сўнг ерда ётарди ва унинг тиззаси синган ва оёғи ликиллаб турарди. Француз жароҳатини даволаш учун ўн ой вақт сарфлаган.


Салим Сдири (Енгил атлетика)

Тарихдаги энг ғалати жароҳатлардан бири 2007 йилда франциялик енгил атлетикачи Салим билан юз беради. Салим машғулот олиб борётганида унинг ўнг буйрагига Тер Питкямяки томонидан отилган найза санчилиб қолади. Бунинг оқибатида Салимнинг жигарида тешик пайдо бўлиб қолади.


Люк Шоу (Футбол)

Инглиз фаолиятини чўққисига чиққан пайт. "Манчестер Юнайтед" ва ПСВ жамоалари ўртасидаги ўйинда Люкнинг оёғи икки томонидан синади. Жароҳат туфайли Шоу бутун бир мавсумни ўтказиб юборди. Сал қолса, унинг оёғини кесиб ташлашлари мумкин эди. Энг ғалати томони учрашув якунидан сўнг Шоуга жароҳат етказган Эктор Морено энг яхши ўйинчи деб эълон қилинди.


Андресон Силва (MMA)

«Ўргимчак одам» лақабли Силва 2013 йилда Крис Вайдман билан даҳшатли жароҳат олади. Силва Вайдманга зарба берган пайтида оёғининг икки томонини синдириб олади. Жароҳатга қадар Силва ММАнинг энг кучли жангчиларидан бири сифатида қаралар эди. Андерсон 13 ойдан сўнг октагонга қайтади, лекин энди у аввалгидек эмасди. Дастлаб допингдан ўтолмади, кейин бешта жангдан бор-йўғи биттасида ғалаба қозонди.


Хорижий сайтлар асосида тайёрланди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг