UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0

01 авг 10:13
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026`да тарихий натижа қайд этган терма жамоа ўз бош мураббийи билан хайрлашди

Бельгиялик мутахассис Уго Броос футбол бўйича ЖАР терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда Жанубий Африка футбол ассоциацияси (SAFA) матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биз бир лаҳза тўхтаб, Жанубий Африка футболи учун қилган барча ишларингиз учун сизга ўзимизнинг энг чуқур ва самимий миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз", — дейилади SAFA баёнотида.

Броос 2021 йилдан бери миллий терма жамоада ишлаб келаётган эди. 2026 йилги жаҳон чемпионатида Броос бошчилигидаги ЖАР терма жамоаси ўз тарихида илк бор плей-офф босқичига йўл олди ва у ерда 1/16 финалда Канада жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 74 ёшли мутахассис жаҳон чемпионатлари плей-офф тарихидаги энг ёши улуғ мураббийга айланди. Бундан ташқари, ЖАР унинг раҳбарлигида Африка миллатлар кубоги-2023нинг бронза медали соҳибига айланган эди.

Аввалроқ Броос Бельгиянинг "Моленбек", "Брюгге", "Мускрон", "Андерлехт", "Генк" ва "Зюлте-Варегем", Грециянинг "Пансерраикос", Туркиянинг "Трабзонспор", Алжирнинг "Кабилия" клубларини ҳамда Камерун терма жамоасини бошқарган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг