UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

17 ноя 16:37
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ОАВ: ЖАР 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза бермоқчи

Теглар :  ЖАР
Жанубий Африка Республикаси оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мамлакат ҳудудида ташкил этилиши мумкин.

Шу пайтгача ҳеч бир Олимпиада Африка давлатларида ўтказилмаган.

Жанубий Африка Республикаси ҳукумати ҳам мамлакат 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза беришни режалаштираётганини эълон қилгани айтилмоқда.

Мамлакат вазири Хумбудзо Нтшавени сўзларига кўра, улар июнь ойидан бери зимбабвелик Кирсти Ковентри раислик қилаётган Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан ушбу масала бўйича доимий мулоқот қилиб келмоқда.

Аввалроқ, Индонезия, Ҳиндистон, Туркия, Қатар ва Саудия Арабистони каби бир қанча давлатлар 2036 йилги Ёзги Олимпия ўйинларини ўтказишга қизиқиш билдирган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг