08 апр 15:18
Янгиликлар
Аслида Стерлинг ҳам жуда кучли жангчи: У ёшлигида бандаларга қўшилмади ва спортни танлади. Кейин — АҚШнинг энг кучли курашчисига айланди ва UFC афсонаси Жон Жонснинг таклифини қабул қилмади
Шундан сўнг унга қарши жанг қилишни истовчилар кўпайиб кетди. Биринчи бўлиб бу имкониятга Алжемейн Стерлинг эга бўлди. Жанг натижаси эса барчага маълум. Стерлинг чемпион бўлганидан сўнг уч марта жангдан бош тортди ва бу вақт орасида россиялик вақтинчалик камарга эга бўлди.
10 апрель куни бизни реванш кутмоқда. Ҳозир эса Яннинг рақиби Стерлингнинг ММАга кириб келиши билан танишамиз.
Стерлинг — Американинг энг кучли кураш усталаридан бири. У Янга қарши жангга қадар бешта жангда ишончли ғалабани қўлга киритган. У UFC афсонаси Жон Жонс билан бирга битта коллежда ўқиган ва Жонс сабабли ММАга меҳри тушган. Унинг ММАдаги дебютидан икки йил ўтиб, иккита промоушенда чемпионлик камарига эга чиқди.
Жон Стерлингга биргаликда ММАда дебют қилишни таклиф қилган, бироқ Алжемейн таклифни қабул қилмади. Сабаб — Жонснинг панасида қолиб кетиш эди.
Стерлингнинг ота -онаси оддий ишчилар бўлишган ва уларнинг 13 нафар фарзанди бор эди. Стерлинг мактабга боришни бошлаганида, унга ўғрилик билан шуғулланувчи бандага киришни таклиф қилишади, бироқ у спортни танлади. Болакай биринчи баскетбол билан шуғулланади ва кейинчалик ўзини курашда синаб кўради.
Стерлинг 2004 йилдан бошлаб кураш билан шуғулланишни бошлади. У мактабни тамомлаганидан сўнг АҚШнинг энг кучли кураш лигаси (NSAA)га киришни истайди, бироқ унинг мактабдаги ёмон баҳолари бунга йўл қўймайди. Шундан сўнг қаҳрамонимиз Моррисвилл давлат коллежига ўқишга киради ва ўша ерда шуғулланишни давом эттиради. Коллежда UFC'нинг келажакдаги чемпиони Жон Жонс билан танишиб қолади ва улар бирга тайёргарлик кўришни бошлашади. Ўша вақтларда Жонс унга биргаликда ММАда дебют қилишни таклиф қилади. Аммо Алжемейн бу таклифни қабул қилмади. Коллежни биринчи босқичини тамомлаганидан сўнг Кортленд давлат университетига ўқишга қабул қилинади ва ўша ерда ўз орзусига етишади. У икки бор Алл-Американ унвони билан тақдирланади.
Охир-оқибат Стерлинг аралаш яккакурашларга қизиқиб қолди ва Жон Жонс билан The BombSquad'га борди. Тез орада Жон Албукеркедаги JeksonVink'га кўчиб ўтди ва у ерда Алжемейнни таклиф қилади.
«Коллежни тугатганимдан кейин нима қилишим ҳақида ўйлаётганимда Жон Жонс мени спорт залига чақирди. Мен ҳозир шуғулланаётган жой — Serra-Longo Fight Team, мен унинг мавжудлиги ҳақида ҳам билмасдим, чунки бундан олдин мен штатнинг бошқа қисмида эдим.
Мен деярли Жонснинг таклифини қабул қилгандим, лекин кейин у ерда менга етарлича эътибор берилмаслигини ҳис қилмаслигимни айтдим. Чунки у вақтларда аллақачон Жонс машҳур эди, мен эса энди кириб келаётган жангчи эдим», деб эслайди Стерлинг.
Стерлинг UFC'га келгунга қадар мағлуб бўлмаган, бироқ ташкилотда учта мағлубиятни қабул қилиб олди. Бироқ ҳар бир мағлубиятдан сўнг тўғри хулосалар чиқарди
ММАдаги иккита ажойиб дебютдан сўнг Алжемейн Serra-Longo Fight Team'га ўтди.
Залда Стерлинг жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳибига айланди. Стерлинг жуда тез ўсишга эриша бошлади. У биринчи бўлиб Ring of Combat, кейинчалик CFFC промоушенида чемпионликни қўлга киритди. Шундан сўнг 2014 йилнинг 22 февраль куни UFC 170 кечасида дебют қилди. У илк жангида Коди Гибсони мағлуб этди.
UFC'даги дебютдан икки йил ўтиб, Алжемейн фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. У UFC Fight Night 88 кечасида очколар ҳисобига кўра Брайан Караэлга мағлуб бўлди. Кейинги жангида эса Рафаэль дос Аньосдан ҳам мағлуб бўлди. Кейин иккита жангда ишончли ғалаба қозонган Стерлинг собиқ UFC чемпиони Марлон Мораэсга қарши октагонга кўтарилди. Бу жангда Стерлинг дахшатли нокаутга учради ва фаолиятидаги учинчи мағлубиятини қабул қилди.
Бу мағлубиятдан сўнг Стерлинг бошқа мағлуб бўлмади ва қаторасига бешта ғалабадан сўнг Янга қарши чемпионлик жангида иштирок этди.
Қизиғи, жангчилар баҳс санаси эълон қилинганидан сўнг анча ҳурматни сақлаган ҳолда бир бирларига мурожаат қилишди.
Кейинчи? Кейинчалик таниш сценарий. Ян ва Стерлинг 2021 йилнинг март ойида жанг ўтказишган, Петр жангда устунлик қилаётган эди, бироқ 4-раунд тугашига 30 сония қолганда тақиқланган зарба йўллади ва камардан маҳрум бўлди. Алжемейн эса дисквалификация эвазига ғалаба қозонди. Дарҳол қасос олиш имкони берилмади: Стерлинг икки марта операция қилинди ва Ян бу орада Кори Сендхаген билан жанг қилиб, бўш турмасликка қарор қилди. Шундай қилиб, Петр вақтинчалик чемпион бўлди, аммо 10 апрелга ўтар кечаси у Алжемейн билан барча муаммоларни ҳал қилиб, тўлиқ ҳуқуқли унвонни қайтаришга ҳаракат қилади.
Фикрлар