30 авг 12:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Аспиналлни тезроқ октагонга қайтариш керак" - собиқ чемпион
UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Том Аспиналл билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Том Аспиналл UFCда бўлиши шарт. Уни имкони борича тезроқ жангларга қайтариш керак, чунки у дунёдаги энг яхши оғир вазнли жангчи.
Сирил Ган ҳам кучли жангчи. У Алекс Перейрага қарши жангда ажойиб кўринди. Аммо UFC оғир вазн тоифасининг ҳақиқий чемпиони — Том Аспиналл. UFC унга муҳтож.
Умид қиламанки, бу баҳслар ва ўзаро айбловлар тугайди ҳамда биз оғир вазндаги чемпионни, сайёрадаги энг хавфли инсонлардан бирини яна октагонда кўрамиз", — деди Кормье.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар