UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

04 фев 12:02
Янгиликлар

Гимнастика, Болалар спорти

“Ассалом тонг” – бадантарбияга марҳамат! ФОТО

Жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида оммалаштиришнинг энг самарали усулларидан бири таълим муассасаларида спорт ишларига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги барчага аён.

Юқори Чирчиқ мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида таълим олётган ўғил-қизлар ҳам жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишлари юқорилигини вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган турли мусобақаларда совриндорлар қаторидан жой олаётганидан ҳам билиш мумкин. 

Фаттоҳ Адашов (Жисмоний тарбия раҳбари), Фаррух Бердиёров, Музаффар Турсунов, Гулида Мўминовлардан иборат жисмоний тарбия ўқитувчилари спортнинг мини-футбол, футбол, волейбол ҳамда шахмат-шашка тўгаракларини йўлга қўйишган. 

Мазкур спорт тўгаракларида иштирок этаётган ўқувчилар устозлар ишончини оқлашга ҳаракат қилиб, муносиб натижаларга эришишмоқда. Айниқса, мураббий-йўриқчи йўналишида таҳсил олаётган Ҳикмат Шарофиддинов (белбоғли кураш), Абдулла Исмоилов (футбол), Моҳира Нишонбоева (бокс), Моҳира Бўриева (бокс), Асад Бобоқулов (бокс) каби ўқувчилар мамлакат миқёсидаги биринчиликларда, турнирларда совринли ўринларни эгаллаб кетишяпти. 

Фаттоҳ АДАШОВ, жисмоний тарбия раҳбари: 

- Ташкил этилган тўгаракларимиз, режага мувофиқ ўтказилаётган мусобақаларимиз ўқувчиларимизни спортга бўлган иштиёқларини оширишда катта туртки бўлмоқда. Қувонарлиси, “Ассалом тонг” деб номланган эрталабки бадантарбия машғулотида иштирок этаётган барча ўқувчиларимизда ҳам жисмоний тарбияга бўлган эътибор кучайган, соғлом турмуш тарзига амал қилиш тушунчаси ҳақиқатда амалда ўз исботини топаётгани бизни хурсанд қилмоқда. 

Коллежимиз директори Нодира опа Имомхўжаева бошчилигида бошқа йўналишлар сингари спортни ривожлантириш бўйича ҳам қатор режалар ишлаб чиқилган. Мақсадимиз, жорий йилда ҳам коллежимиз ўқувчилари иштирокида туман ва вилоят миқёсидаги, қолаверса, республика  мусобақларида ҳам иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олиш, касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчиларимизни спорт – саломатлик гарови эканлигини уларнинг онгига сингдириб боришдан иборат бўлади.  Боиси, бизда шароит ҳам, имконият ҳам етарли.       

Шу ўринда яна бир маълумот. Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг Тошкент вилояти минтақавий бўлими раис ўринбосари Рустам Бобоқуловнинг бизга берган маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилояти касб-ҳунар таълими тизимида 48 мингдан зиёд йигит-қизлар турли йўналишларда таҳсил олишади. 

Ўқувчи-ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида оммавий спорт мусобақаларини тизимли йўлга қўйиш борасида белгиланган дастур-режа ишлаб чиқилган бўлиб, вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги коллежларда спорт турлари бўйича мусобақалар юқори совияда ўтказилиб келинмоқда. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда 2018 йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифлар тўғрисида ўтказилган йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд барча касб-ҳунар коллежларида оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотларини мунтазам тарза ўтказиш мақсадида “Ассалом тонг”, деб номланган махсус дастур ишлаб чиқилган ва ҳозирда ушбу дастур бўйича 15 дақиқалик “Ассалом тонг” эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилмоқда. 

Шунингдек, ҳафтанинг ҳар жума кунлари “Спорт - саломатлик куни”, деб эълон қилинган ва тизимли равишда оммавий спорт мусобақаларини жадвал асосида ўтказилиши йўлга қўйилган. 

Р. Бобоқуловнинг таъкидлашича, бундан кўзланган асосий мақсад – касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган вилоятнинг минглаб ёшларини ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ғалабага интилиш тамойилларини мужассамлаш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш орқали соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш орқали турли касалликларнинг олдини олиш каби эзгу-мақсадлар кўзланган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг