02 мар 11:44
Янгиликлар
Футбол
"Атлетико"га қарши баҳсдан олдин "Барселона"да жиддий йўқотиш
"Барселона" матбуот хизмати ҳужумчи Роберт Левандовскининг жароҳати ҳақида хабар берди.
Польшалик 37 ёшли форвард "Вильярреал"га қарши ўйинда (4:1) бошидан жароҳат олиб, чап кўз атрофининг ёпиқ синиши аниқланган. Энди у "Барселона"нинг Испания Кубоги ярим финалидаги "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 32 ўйинда 14 гол ва 3 голли узатиш қайд этган.

Ҳавола :
Фикрлар