UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'га қайтиши эҳтимолини баҳолади 0 07:01А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди 0 19:41Жаҳон чемпионати: эртага Лайло Ҳасанова ва Назарали Назаровга мухлислик қиламиз! 0 19:20UFC Грузияда ҳам турнир ўтказади 0 18:55Таэквондочиларимизнинг Жаҳон чемпионати илк кунидаги натижалари қандай бўлди? 0 18:34"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди 0 18:13Меҳрож Баҳромов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида бешинчи бўлишди 0 17:52Бугун ўзбекистонлик спортчи илк бор Power Slap Лигасида жанг қилади 0 17:31Якуний WTA турнирининг сўнгги иштирокчиси маълум - у қозоқ теннисчиси! 0 17:10Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими? 0 16:49Тимофееванинг Ўзбекистон фуқаролигини олиши ITF ва WTA қоидалари доирасидами? Бош котиб жавоб берди 0 16:28FMMAF Магомедовнинг бир ярим йил олдинги мағлубиятини бекор қилди 0 16:07Фрэнк Уоррен: "Усик Итаума билан жанг қилиши ёки камарлардан воз кечиши керак" 0 15:46"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди 0 15:25Ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0

15 июл 12:04
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар, теннисчиларимиз сезиларли тарзда юқорилашди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Икки ҳафта давом этган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнири якунларига кўра янгиланган рейтингда айтишга арзигулик ўзгаришлар кузатилди. Айниқса, "Фьючерс" турнирларида муваффақиятли иштирок этган теннисчиларимизнинг бари бу ҳафта рейтингда сезиларли ўсишга эришишди.  

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов кетма-кет иккита турнирда вице-чемпион бўлгани эвазига ҳисобига 19 очко қўшилди ва у 22 поғонага юқорилаб, 287-ўринга жойлашди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 33 ўринга кўтарилди ва айни пайтда 582-поғонадан жой олган. Максим Шин 29, Амир Милушев эса 189 ўринга юқорилаган. Раҳимбек Иброҳим қўлга киритган бир очкоси эвазига ATP рейтингига киритилган. 

Жаҳон теннисчилари рейтингини ҳамон италиялик Янник Синнер пешқадамлик қиляпти. Уимблдон турнири бош совринини қўлга киритиш баробарида ўтган йилги чемпионлик очколарини ҳимоя қилган Карлос Алькараз рейтингнинг учинчи поғонасида қолди. Худди ўтган йилгидек финалда ютқазган Новак Жокович иккинчи ракетка бўлиб қолмоқда.  


ATP рейтинги. 15 июль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9570 очко

2. (2) Новак Жокович (Сербия) - 8460

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 8130

4. (4) Александр Зверев (Германия) - 7015

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 6525

6. (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 4185

7. (7) Хуберт Гуркач (Польша) - 4105

8. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4070

9. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 4030

10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3770...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

287 (309). Ҳумоюн Султонов - 192 (+18 очко)

582. (615). Сергей Фомин - 61 (+6 очко) 

1127. (1156). Максим Шин - 9 (+1) 

1505Т (1694T). Амир Милушев - 3 (+1 очко) 

1904Т. Раҳимбек Иброҳимов - 1 очко 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг