UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

20 ноя 08:07
Янгиликлар

Теннис

ATP Якуний турнирининг илк финалчиси маълум

Италиянинг Турин шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний ATP турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг илк ярим финал учрашувида дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлиб турган сербиялик Новак Жокович рейтингнинг тўққизинчи поғонасидан жой олган америкалик Тэйлор Фритцга қарши кортга чиқди. 

Бир соату 56 дақиқа давом этган баҳсда Новак рақибини иккала сетда ҳам тай-брекларда мағлуб этишни уддалади - 7/6(5), 7/6(6). Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 6:0 кўринишига келди. Фритцга 15 та эйс зарбаси ҳам ёрдам бермаган. Жокович эса 4 та эйс, 1 та қўшхато ва 2 та брейк қайд этди. 

Шу тариқа ATP Finals турнирларининг беш карра ғолиби Новак Жокович фаолиятида саккизинчи бор ушбу нуфузли мусобақанинг финалида кортга чиқади. У сўнгги бор 2015 йилда бош совринни қўлга киритган бўлса, охирги маротаба 2018 йили финалда ўйнаганди. Жокович шунингдек, фаолиятидаги ATP таснифидаги 130-финалда иштирок этади. Бу кўрсаткич билан у Рафаэль Надалга тенглашиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг