UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0

26 апр 11:35
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. 18 ёшли Карлос Алькараз Топ-10'да дебют қилди, ўзбек теннисчилари эса кўтарилишди

Теглар :  ATP
АТP теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингнинг кучли ўнлигида кичик ўзгариш кузатилди. Барселонадаги турнирда чемпионликни қўлга киритган испаниялик Карлос Алькараз 2 поғона юқорилаб, 9-ўринга чиқиб олди ва Топ-10да дебют қилди. 9-поғонадаги Феликс Оже 10-ўринга жойлашган бўлса, Кемерон Норри Топ-10 ни тарк этди. Рейтингни ҳамон Новак Жокович бошқариб бормоқда.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бу ҳафта ўз ўрнидан 3 поғонага юқорилади. Янгиланган рейтингда Ҳумоюн Султонов ўз ўрнидан 1, Санжар Файзиев 13 ўрин юқорилашга эришди. Сергей Фомин эса 14 поғона пастлади. Энг кучли пасайиш Жўрабек Каримовда кузатилди. Теннисчимиз рейтингда 60 поғона пастлади.    

ATP рейтинги. 25 апрель ҳолатига кўра:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 8400 очко
2. (2) Даниил Медведев (Россия) - 8080
3. (3) Александр Зверев (Германия) - 7465
4. (4) Рафаэль Надаль (Испания) - 6435
5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 5770
6. (6) Маттео Берреттини (Италия) - 4570
7. (7) Каспер Рууд (Норвегия) - 4110
8. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 4025
9. (11) Карлос Алькараз (Испания) - 3827
10. (9) Феликс Оже (Канада) - 3625


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

283 (286). Денис Истомин - 176

438 (439). Ҳумоюн Султонов - 87

612 (625). Санжар Файзиев - 41

814 (800). Сергей Фомин - 20

1232 (1172) Жўрабек Каримов - 5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг