UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0 22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

20 мар 11:55
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Алькараз яна тахтда! Надаль 18 йил ичида илк бор Топ-10`ни тарк этди

АТР расмий сайти Индиан-Уэллсдаги "Мастерс" турнири якунланганидан сўнг эркак теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, "Мастерс" турнири чемпиони испаниялик Карлос Алькараз рейтингда Новак Жоковични ортда қолдириб, яна биринчи ўринга қайтди. Турнир финалчиси Даниил Медведев эса бир поғона юқорилади ва Топ-5`ликка кирди.

Калифорнияда чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаган Тейлор Фриц 5 поғона пастлаган бўлса, финалдаги очколарини ҳимоя қилмаган Рафаэль Надаль 2005 йилнинг апрелидан бери биринчи марта Топ-10 таликни тарк этди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин янгиланган рейтингда 7 поғона юқорилаган бўлса, Ҳумоюн Султонов аксинча 8 ўрин пастлади. Шунингдек, Денис Истомин 1 ўрин қуйига шўнғиди. Максим Шин эса ўз ўрнини 2 поғонага яхшилаб олди. Энг катта сакраш Санжар Файзиевда кузатилган. Теннисчимиз ўзи эгаллаб турган ўрнидан 78 поғона кўтарилишга эришди. 

ATP рейтинги. 2023 йил 20 март ҳолатига кўра:

1. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 7420 очко
2. (1) Новак Жокович (Сербия) - 7160
3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 5770
4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5560
5. (6) Даниил Медведев (Россия) - 4330
6. (10) Феликс Оже (Канада) - 3415
7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 3390
8. (8) Хольгер Руне (Дания) - 3325
9. (11) Хуберт Гуркач (Польша) - 3065
10. (5) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 2975

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

362 (369). Сергей Фомин - 133

461 (453). Ҳумоюн Султонов - 92

642 (641). Денис Истомин - 43

1111 (1113). Максим Шин - 8

1281 (1203). Санжар Файзиев - 4

1500 (1504). Мустафа Дўстов -2

1629 (1631). Азиз Дадабаев - 1

1629 (1631). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг