UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 фев 15:18
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Биринчи ракеткамиз пастлади, Султонов ва Истоминда юқорилаш

Теглар :  АТР
Бугун АТР расмий сайти проффесионал теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида кичик ўзгариш рўй берди. Далласдаги турнирнинг ярим финалчиси Тейлор Фриц жаҳон таснифида еттинчи поғонага кўтарилди. Канадалик Феликс Оже эса 1 поғона пастлаб, 8-ўринга жойлашди. Рейтингни ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқариб турибди. Испаниялик Карлос Алькараз иккинчи, грециялик Стефанос Циципас учинчиси поғонадан ўрин олган. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 4 поғона пастлаган бўлса, иккинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 1 ўрин кўтарилди. Шунингдек, рейтингда Денис Истомин 1, Максим Шин 2, Санжар Файзиев 3 ўрин юқорилашга эришганини кўришимиз мумкин.

ATP рейтинги. 2023 йил 13 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 7070 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6730

3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 5940

4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5515

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 4065

6. (6) Рафаэль Надаль (Испания) - 3815

7. (8) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 3455

8. (7) Феликс Оже (Канада) - 3260

9. (9) Хольгер Руне (Дания) - 3136

10. (10) Хуберт Гуркач (Польша) - 2950

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

369 (365). Сергей Фомин - 129

451 (452). Ҳумоюн Султонов - 94

495 (496). Денис Истомин - 75

1111 (1113). Максим Шин - 8

1165 (1168). Санжар Файзиев - 6

1511 (1507) Мустафа Дўстов -2

1643 (1645). Азиз Дадабаев - 1

1643 (1645) Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг