UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

29 май 17:31
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Теннисчиларимизнинг барчасида пасайиш

Теглар :  АТР
АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида кичик ўзгариш кузатилди. 9-ўриндаги америкалик Тейлор Фриц 8-поғонадаги италиялик Янник Синнер билан ўрин алмашди. Рейтингни испаниялик Карлос Алькараз бошқаришда давом этмоқда. Россиялик Даниил Медведев иккинчи, сербиялик Новак Жокович учинчи поғонани эгаллаб турибди.  

Янгиланган ҳафталик рейтингда теннисчиларимизнинг барчасида пасайиш кузатилганини кўришимиз мумкин. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 2, иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 5, тажрибали теннисчимиз Денис Истомин ва Максим Шин 5 поғона пастллаган бўлса, Санжар Файзиев ҳамда Мустафо Дўстов 9 ўрин пастга тушган. Азиз Дадабаев ва Раҳимбек Иброҳимов эса 12 поғонадан пастлаганини кўришимиз мумкин. 

ATP рейтинги. 2023 йил 29 май ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькараз (Испания) - 6815 очко
2. (2) Даниил Медведев (Россия) - 6330
3. (3) Новак Жокович (Сербия) - 5955
4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 4960
5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 4775
6. (6) Хольгер Руне (Дания) - 4375
7. (7) Андрей Рублёв (Россия) - 4270
8. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3470
9. (8) Янник Синнер (Италия) - 3435
10. (10) Феликс Оже (Канада) - 3100

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

429 (427). Ҳумоюн Султонов - 104

574 (569). Сергей Фомин - 58

738 (733). Денис Истомин - 31

1084Т (1079). Максим Шин - 9

1505Т (1494). Санжар Файзиев - 2

1525Т (1516). Мустафа Дўстов -2

1656Т (1644). Азиз Дадабаев - 1

1656Т (1644). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг