UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

06 фев 14:07
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Ҳумоюн Султонов 28 поғона юқорилади, Истомин ва Файзиевда пасайиш

Теглар :  АТР
ATP расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Australian Open'даги ғалабадан сўнг рейтинг етакчилигини қўлга олган сербиялик Новак Жокович иккинчи ўриндаги испаниялик Карлос Алькараздан 340 очко олдинда. Кучли учликка эса грециялик Стефанос Циципас якун ясаб берган. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ўтган ҳафтадаги ўрнидан 1, иккинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов эса 28 поғона юқорилашга эришди. Денис Истомин янгиланган рейтингда 4, Максим Шин 6, Санжар Файзиев 2, Мустафа Дўстов 5, Раҳимбек Иброҳимов 5 ўрин пастлади. Шунингдек, яна бир ракеткамиз Азиз Дадабаев 72 поғона юқорилаб, 1645-ўринга жойлашди. 

ATP рейтинги. 2023 йил 6 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 7070 очко
2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6730
3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 6195
4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5765
5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 4200
6. (6) Рафаэль Надаль (Испания) - 3815
7. (7) Феликс Оже (Канада) - 3715
8. (8) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3410
9. (9) Хольгер Руне (Дания) - 3046
10. (10) Хуберт Гуркач (Польша) - 2995

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

365 (366). Сергей Фомин - 130

452 (480). Ҳумоюн Султонов - 94

496 (492). Денис Истомин - 75

1113 (1107). Максим Шин - 8

1168 (1166). Санжар Файзиев - 6

1507 (1502) Мустафа Дўстов -2

1645 (1717). Азиз Дадабаев - 1

1645 (1640) Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг