UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

20 фев 16:32
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Икки нафар теннисчимизда кучли "шўнғиш". Истомин 143, Файзиев 198 поғона пастлади

АТР расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида ўзгариш кузатилганини кўришимиз мумкин. Хусусан, 11-поғонадаги россиялик Даниил Медведев Роттердамдаги ғалабадан сўнг 3 поғона юқорилаб, Топ-10 га қайтган бўлса, 8-ўриндаги канадалик Феликс Оже 9-поғонага жойлашди. Кучли ўнликни 1 поғона пастлаган Хольгер Руне якунлаб берган. Рейтингни ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. 

Янгиланган рейтингда биринчи ракеткамиз Сергей Фомин 2 поғона пастлади. Теннисчиларимиздан энг кучли пастлаш ҳолати Денис Истомин ва Санжар Файзиевда кузатилди. Денис Истомин 32 очкосидан айрилган ҳолда 143 поғона пастлаган бўлса, Санжар Файзиев ҳисобида 3 очко қолган ва у 198 ўрин пастга "шўнғиди". Шунингдек, Ҳумоюн Султонов ва Максим Шин ҳам янгиланган рейтингда пастлаб, ўз ўринларини бой беришганини кўришимиз мумкин. 

АТР рейтинги. 2023 йил 20 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 7070 очко
2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6480
3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 5940
4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5515
5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 3860
6. (6) Рафаэль Надаль (Испания) - 3815
7. (7) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3660
8. (11) Даниил Медведев (Россия) - 3250
9. (8) Феликс Оже (Канада) - 3200
10. (9) Хольгер Руне (Дания) - 3161...

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

371 (369). Сергей Фомин - 129

455 (451). Ҳумоюн Султонов - 92

638 (495). Денис Истомин - 43

1113 (1111). Максим Шин - 8

1363 (1165). Санжар Файзиев - 3

1508 (1511) Мустафа Дўстов -2

1639 (1643). Азиз Дадабаев - 1

1639 (1643) Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг