UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

27 фев 19:13
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Новак Жокович Штеффи Графнинг рекордини янгилади, биринчи ракеткамизда эса пасайиш

Теглар :  АТР
ATP расмий сайти эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта якунларига кўра, Доҳадаги мусобақа чемпиони Даниил Медведев рейтингда еттинчи поғонага кўтарилди. Америкалик  Тэйлор Фритц Топ-5 да дебют қилган бўлса, испаниялик Рафаэль Надаль 6-ўриндан 8-поғонага тушиб қолди. Сербиялик Новак Жокович ўзининг 378-ҳафтасини рейтинг етакчиси сифатида бошлади ва Штеффи Графнинг рекордини янгилади.

Янгиланган ҳафталик рейтингда биринчи ракеткамиз Сергей Фомин 3 поғона пастлаган бўлса, Ҳумоюн Султонов 2 ўрин юқорилади. Айни вақтда мамлакатимизнинг 3-ракеткаси бўлиб турган Денис Истоминнинг ўрни ўзгаришсиз қолган. 

ATP рейтинги. 2023 йил 27 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 6980 очко
2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6780
3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 5805
4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5515
5. (7) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3660
6. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 3405
7. (8) Даниил Медведев (Россия) - 3320
8. (6) Рафаэль Надаль (Испания) - 3315
9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3245
10. (10) Хольгер Руне (Дания) - 3161

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

377 (371). Сергей Фомин - 129

453 (455). Ҳумоюн Султонов - 92

638 (638). Денис Истомин - 43

1112 (1113). Максим Шин - 8

1362 (1163). Санжар Файзиев - 3

1505 (1508). Мустафа Дўстов -2

1635 (1639). Азиз Дадабаев - 1

1635 (1639). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг