UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

26 янв 09:46
Янгиликлар

Теннис

Australian Open-2025. Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида чемпионлар маълум

Теглар :  Australian Open
Мельбурн шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида чемпионлар аниқланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида финляндиялик Харри Хелиоваара ва британиялик Генри Паттен жуфтлиги италияликлар Симоне Болелли ҳамда Андреа Вавассори ҳамкорлигини 6/7(16), 7/6(5), 6/3 ҳисобида енгиб, Australian Open 2025 чемпионига айланишди.

Уч соату 7 дақиқа давом этган баҳсда Хелиоваара/Паттен 11, Болелли/Вавассори жуфтлиги 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала жуфтлик ҳам 2 тадан қўшхатога йўл қўйган. Хелиоваара ва Паттен ҳамкорликда иккинчи "Катта Дубулға" турнири чемпионига айланишди. Улар ўтган йили Уимблдон турнирида ҳам бош совринни қўлга киритишганди. 

Харри ва Генри икки ҳафталик меҳнатлари эвазига 2000 рейтинг очкоси ҳамда 510,300 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулига эга чиқишди. Болелли ва Вавассори эса 1200 очко ҳамда 277,200 долларга эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг