UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

25 янв 18:22
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Аёллар ўртасидаги финал учрашувида кичик "сенсация"

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган теннис бўйича "Катт Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open турнирининг аёллар ўртасидаги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Бош соврин учун WTA рейтингида 14-поғонани эгаллаб турган америкалик Мэдисон Киз дунёнинг биринчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги чемпиони бўлиб келган беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқди. 

Икки соату икки дақиқа давом этган баҳсда Мэдисон номдор рақибасини 6/3, 2/6, 7/5 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Australian Open 2025 чемпионига айланди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Арина олдинда бормоқда - 4:2. Лекин муҳим баҳсда Киз шов-шувли тарзда ғалаба қозониб, фаолиятидаги илк "Катта Дубулға" совринини қўлга киритди. 

Киз учрашув давомида 6, Соболенко 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Аринада қўшхатолар кўпайиб кетди - 5 га 0. Брейклар бўйича устунлик чемпион томонида бўлди - 4 га 3! Америкалик теннисчи бош соврин эгасига айланиши баробарида Соболенконинг Australian Open турниридаги 20 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига ҳам барҳам берди. 

Киз - 2000 йилдан кейин Australian Open чемпиони бўлган бешинчи америкаликка айланди. Унгача Линдсей Дэвенпорт (2000), Женнифер Каприати (2001, 2002), Серена Уильямс (2003, 2005, 2007, 2009, 2010, 2015, 2017) ва София Кенин (2020) Австралия Очиқ чемпионати чемпиони бўлишган эди.

Бу Мэдисоннинг фаолиятидаги 10-титули бўлди. У кетма-кет 12 та учрашувда зафар қучди. Australian Open турниридан олдин Аделаидадаги мусобақада ҳам бош совринни қўлга киритганди.

Киз икки ҳафталик меҳнатидан 2000 рейтинг очкоси ва 2,2 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Чемпионлик унвонини топширган Соболенко эса 1300 очко ҳамда 1,2 млн долларга эга чиқди. Australian Open якунларига кўра Киз дунёнинг еттинчи ракеткасига айланиб олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг