UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

01 фев 13:25
Янгиликлар

Теннис

Australian Open - мухлислар ташриф бўйича рекордни янгилади

Теглар :  Australian OpenUS Open
Australian Open-2024 турнири "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақалар тарихидаги мухлисларнинг ташрифи бўйича рекордни янгилади.

Ўн беш кун давомида Австралия Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларини томоша қилиш учун 1 020 763 мухлис ташриф буюрган. Агар квалификация, яъни саралаш баҳсларини ҳам қўшадиган бўлсак, бу кўрсаткич 1 110 657 мухлисни ташкил этади.

Кунлар кесимида энг кўп томошабин мусобақанинг еттинчи куни (20 январь)га тўғри келди. Ўша куни 93 723 мухлис (лекин ўтган йилнинг 21 январь санасида бу сон 94 854 томошабинга тўғри келганди) "Мельбурн-Парк"да учрашувларни бевосита кузатган. 

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирлардаги бундан аввалги рекорд US Open турнирига тегишли эди. Ўтган йилги АҚШ Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларини бевосита аренадан 957 287 томошабин кузатганди. Мухлислар ташрифи тарихда илк бор 1 000 000 кўрсаткичдан ошди. 


Australian Open`даги мухлислар ташрифи (2000-2024 йиллар):

• 2000 йил - 501 251 мухлис;

• 2001 йил - 543 834;

• 2002 йил - 518 248;

• 2003 йил - 512 225;

• 2004 йил - 521 691;

• 2005 йил - 543 873;

• 2006 йил - 550 550;

• 2007 йил - 554 858;

• 2008 йил - 605 735;

• 2009 йил - 603 160;

• 2010 йил - 653 860;

• 2011 йил - 651 127;

• 2012 йил - 686 006;

• 2013 йил - 684 457;

• 2014 йил - 643 280;

• 2015 йил - 703 899;

• 2016 йил - 720 363;

• 2017 йил - 728 763;

• 2018 йил - 743 667;

• 2019 йил - 796 435;

• 2020 йил - 812 174;

• 2021 йил - 130 374;

• 2022 йил - 346 468;

• 2023 йил - 839 192.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг