UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

24 июл 19:30
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Аёллар курашида тарихдаги илк йўлланмамизни қўлга киритган Актенге Кеунимжаева Олимпиадада кимлар билан рақобатлашади? (Барча тафсилотлар)

26 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари старт олади.

Мусобақада Ўзбекистон делегацияси, жумладан спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Олимпиадада 3 нафар эркин курашчимиз, 3 нафар юнон-рим курашчимиз ва ягона аёл курашчимиз гиламга чиқади.

Olamsport.com Бирлашган кураш дунёси (UWW) тасдиқлаган рўйхатга кўра спортчиларимизга турнир доирасида кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот бериб боради.

Ўтган сонларда эркин курашчиларимиз Ғуломжон Абдуллаев, Разамбек Жамалов ва Жавраил Шапиевнинг бўлажак рақиблари ҳақида сўз юритган эдик.


Бугунги сонимизда аёллар курашида Ўзбекистон учун ёзги Олимпиадалар тарихидаги биринчи лицензияни тақдим этган Актенге Кеунимжаева ҳақида сўз боради.

Табиийки, Париж Олимпиадаси Актенге учун ҳам фаолиятидаги дебют Олимпиада ҳисобланади. У тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақасида 50 кг вазн тоифасида баҳс олиб боради. Актенгенинг Париждаги чиқиши 6-7 август кунларига тўғри келади.

Актенге Кеунимжаевага Олимпиадада қуйидаги аёл курашчилар рақиблик қилиши мумкин:

Сара Хилдербрандт (АҚШ)

Ибтиссем Дуду (Жазоир)

Мария Стадник (Озарбайжон)

Зики Фенг (Хитой)

Алиссон Cардозо Рей (Хитой)

Йуснелис Гузман (Куба)

Нада Моҳамед (Миср)

Анастасия Блай (Германия)

Винеш (Ҳиндистон)

Юйи Сусаки (Япония)

Габижа Дилайте (Литва)

Отгонжаргал Долгоржав (Мўғулистон)

Сон Хьянг Ким (КХДР)

Эвин Демирхан (Туркия)

Оксана Ливач (Украина).

Вазннинг Олимпиададаги амалдаги ғолибаси япониялик тажрибали Юйи Сусакидир. Шунингдек, озарбайжонлик Мария Стадник ва АҚШ вакиласи Сара Хилдербрандт Токио-2020 ўйинларида бронза медалларини қўлга киритганини таъкидлаш лозим.

Актенгенинг шахсий натижаларига келадиган бўлсак, у уч карра Осиё чемпионати совриндори, Осиё ўйинларининг бронза, Ислом бирдамлик ўйинларининг кумуш медали соҳибаси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг