UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

22 сен 08:26
Янгиликлар

Теннис

Аёллар ўртасидаги Рим турнирида финал якунига етмай чемпион аниқланди

Хабар берганимиздек, Италия пойтахти Рим шаҳри мезбонлик қилган эркаклар ва аёллар ўртасидаги иккита нуфузли турнир ўз якунига етди.

Аёллар ўртасидаги Internazionali BNL d'Italia турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг иккинчи рақамли теннис маликаси, руминиялик Симона Халеп WTA рейтингининг тўртинчи поғонасидан жой олган чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқди. 

Биринчи сетда Халеп рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6/0. Иккинчи сетнинг учинчи геймидан сўнг Плишкова жароҳат сабаб баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу вақтда Халеп 2/1 ҳисобида олдинда бораётганди. 

Шу тариқа, 32 дақиқа давом этган финал учрашуви иккинчи сетнинг учинчи геймидан сўнг тўхтатилди. Халеп ортиқча қийинчиликсиз Рим турнири бош совринини қўлга киритди. Бу Халепнинг кетма-кет қўлга киритган учинчи соврини бўлди. Бу галги ғалаба унга 205,190 евро ҳамда 900 рейтинг очкосини келтирди. Плишкова эса 150,000 евро ва 585 очкога эга бўлди. Халеп Римда фаолиятидаги 22-титулига эга чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг