22 июн 11:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Колизейда UFC турнири ўтказиш эҳтимолини баҳолади
Римдаги афсонавий Колизей яқин келажакда аралаш яккакураш турнирини ўтказиш учун арена вазифасини бажариши мумкинми?
"Ҳозирча бунинг иложи йўқ. Аммо биз Марк Цукерберг ва Илон Маск ўртасидаги жанг бўйича музокара олиб бордик. Бу ҳақиқат. Мен икки ҳафта давомида ўша жанг ҳақида маслаҳат олдим. Улар айнан Колизейда учрашишни хоҳлашди. Колизей у ерда жанг ўтказиш учун тахминан 150 миллион доллар сўради. Бу маблағ Италиядаги машҳур жойларни тиклайдиган жамғармага йўналтирилган бўларди", - деди UFC раҳбари Дана Уайт матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни АҚШ Оқ уйида тарихий турнир бўлиб ўтди. У АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланди. Колизей антик даврларда гладиаторлар жанги ўтказиладиган майдон бўлган.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар