21 сен 09:07
Янгиликлар
Азамат "Дракон" Нуфтиллаевнинг собиқ рақиби, енгилмас ММА жангчиси шартнома имзоланганидан бир кун ўтиб UFCʼдан кетди
29 ёшли жангчининг кетишига унинг Сириль Ган ва Фрэнсис Нганну билан ҳамкорлиги билан танилган менежер ва промоутер Фернанд Лопес билан шартнома борасидаги келишмовчиликлари сабаб бўлган.
"Аres FCʼда жанг қилиш учун биз Лопес билан ҳамкорлик қилишимиз керак эди. Дастлаб, у менга: "Сен учун Аres билан тўртта жангдан иборат шартнома бор. Агар UFC қўнғироқ қилса, у ерга боришингга рухсат бераман" деди. Мен унга ишондим ва шартнома имзоладим. Лекин UFCʼга чақирилганимдан сўнг, у Аres билан ҳақиқий шартнома имзолашимга тўсқинлик қилди.
UFCʼда Али Абдел-Азиз билан шартнома имзоладим ва мен 22 октябрь куни Абу-Дабида жанг қилишим керак эди. Бироқ Фернанд келишувга тўсқинлик қилди. У Алига қўнғироқ қилиб, мени UFCʼга қўйгани учун 90 минг евро талаб қилди. Али унга келажакдаги UFCʼдан оладиган гонораримдан фоиз таклиф қилди, аммо у рад жавобини берди", — деди Траблеси Sport en Franceʼга берган интервьюсида.
Тунислик 29 ёшли Слим Траблеси фаолияти давомида мағлубиятга учрамаган ва унинг ҳисобида бешта ғалаба бор. Улардан учтасини у муддатидан олдин нокаут билан якунлаган. Оғир вазн тоифасидаги сўнгги жанг шу йилнинг сентябрь ойида Париждаги Ares FC 8 турнирида бўлиб ўтган ва у ҳамюртимиз Азамат "Дракон" Нуфтиллаевни иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган. UFCʼда Слим Траблеси Ҳамди Абделваҳоб ўрнига америкалик Паркер Портерга қарши дебют жангини ўтказиши керак эди.
Фикрлар