UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0

21 мар 07:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азизбек рингга кўтарилган оқшомнинг марказий жанги 10 раунд давом этди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Москва шаҳридаги "Мегаспорт" аренасида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жанги ярим оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBC ва IBF йўналишлари чемпиони россиялик Артур Бетербиев даъвогар боксчи, асли келиб чиқиши россиялик, ҳозирда Германия шарафини ҳимоя қилаётган Адам Дейнесга қарши рингга кўтарилди.

Ўн икки раундга мўлжалланган чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди. Ўнинчи раундда Бетербиев рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Дейнес навбатдаги кучли зарбани ўтказиб юборганидан сўнг рефери жангни тўхтатди. Адам биринчи раунднинг ўзидаёқ нокдаун ҳолатига тушиб қолган эди. 

Артур 2019 йилнинг октябрь ойидан буён илк бор рингга кўтарилди. Ўшанда у украиналик Александр Гвоздикни мағлуб этиб, рақибининг WBC камарини тортиб олганди. Дейнес ҳам сўнгги жангини 2019 йилда ўтказиб, Евгений Махтиенкодан устун келганди.

Эътиборлиси, Артур илк бор Россия ҳудудида ўз жангини ўтказди. Бундан аввалги жангларнинг аксарияти Канадада ташкил этилганди. Бу Бетербиевнинг фаолиятидаги 16-ғалабаси бўлди. У барча жангларини нокаут билан якунлаган. Дейнес эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг