28 авг 10:46
Янгиликлар
Теннис
Баес хард қопламадаги илк ATP совринини қўлга киритди
АҚШнинг Уинстон-Сейлем шаҳрида ўтказилган ATP турнири аргентиналик теннисчининг ғалабаси билан якунига етди.
Дунёнинг 29-ракеткаси бўлиб турган Себастьян Баес ҳал қилувчи финал баҳсида рейтингнинг 35-поғонасида борган чехиялик Иржи Лехечкани мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувида аргентиналик ҳисобда олдинга чиқиб олди - 2:1.
Тўқсон беш дақиқа давом этган учрашувда Баес 5, Лехечка 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Бу Себастьяннинг фаолиятидаги тўртинчи, хард қопламали кортлардаги биринчи соврини бўлди. Баес Уинстон-Сейлемдаги муваффақиятли иштирокидан 250 рейтинг очкоси ҳамда 104,460 доллар мукофот пули ишлаб олди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар