UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

29 июл 21:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қиличбозлик, Дзюдо, Париж-2024

Баҳодир ва Русланда ғалаба, қолган спортчиларимиз эса... (Олимпиадада 3-куннинг барча натижалари)

Теглар :  Париж-2024
29 июль куни Париж Олимпиадасида учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қайд этишди: 


Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова илк босқичда Кот Д'Ивуар вакилини мағлуб этди, иккинчи даврада эса грузиялик рақибасига ютқазди. 

Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев илк баҳсда қозоғистонлик рақибидан устун келди, иккинчи босқичда молдовалик дзюдочига ютқазди. 

Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова илк босқичда кореялик Ю Жинсуга 11:15 ҳисобида ютқазди. 

Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев тандеми саралашда маррага 4-бўлиб етиб келишди.

Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев саралашда омадсиз иштирок этди. 

Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев нимчорак финалда мексикалик Мигель Рамиресни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов нимчорак финалда норвегиялик Омар Шиҳадан 5:0 ҳисобида устун келди. 




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлади. 

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



20:04. Баҳодир Жалолов норвегиялик Омар Шиҳага қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди! У жанг давомида рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. 


19:45. Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг бошланишига оз қолмоқда. 


16:00. Муроджон Йўлдошев Олимпиададаги иккинчи жангини молдовалик Адил Османовга қарши ўтказди ва учта шидо эвазига имкониятни бой берди. 


15:25. Дзюдочи қизимиз Шукуржон Аминова грузиялик рақибасига қарши баҳс олиб борди ва афсуски имконияни бой берди.


15:21. -63,5 кг вазнли боксчимиз Руслан Абдуллаев мексикалик рақибга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


14:55. Шукуржон Аминова энди грузиялик Етери Липартелианига қарши (тахминан 15:05 дан сўнг), Муроджон Йўлдошев эса македониялик Адил Османовга қарши (тахминан 15:25 дан сўнг) татамига чиқади.


14:42. Сузувчимиз Илья Сибирцев 7:56.67 натижа билан маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. У катта эҳтимол финалга чиқа олмайди. 


14:32. -73 кг вазнли дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик рақибга қарши татамига чиқди ва ғалаба қозонди! Рақибдаги учта шидо эвазига вакилимиз кейинги босқичга чиқди.


14:14. Дзюдочимиз Шукуржон Аминова илк босқичда Кот д'Ивуар вакиласига қарши баҳс олиб борди ва рақибасидаги учта шидо эвазига ғалаба қозонди!


14:05. Зайнаб Дайибекова афсуски Токио Олимпиадаси совриндори ҳисобланган кореялик Жису Йонга 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа Зайнаб учун Олимпиада биринчи даврадаёқ якунланди.


13:55. Академик эшкак эшувчиларимиз маррага 4-бўлиб етиб келишди.



Бугун қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда қатнашишади: 

13:00 дан сўнг. Дзюдо (57 кг). Шукуржон Аминова - Зулейха Дабонне (Кот д'Ивуар), (1/16 финал)

13:00 дан сўнг. Дзюдо (73 кг). Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон), (1/16 финал)

13:25. Қиличбозлик (сабля). Зайнаб Дайибекова - Ю Жинсу (Корея Республикаси), (1/16 финал)

13:40. Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли жуфтлик (ўтиш босқичи). Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев)

14:28. Сузиш (800 метрга эркин усулда). Илья Сибирцев, (саралаш, 1-гуруҳ)

15:04. Бокс (63,5 кг). Руслан Абдуллаев - Мигель Рамирес (Мексика), (нимчорак финал)

20:06. Бокс (+92 кг). Баҳодир Жалолов - Омар Шиҳа (Норвегия), (нимчорак финал).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
29 июл 22:20:05
Samcity
Boks yutdi qolganlari o'tirib qo'ydi deyaveringlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг