UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0

18 ноя 00:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодирдан тезкор ғалаба, чемпионлик жанги ва Тошкентдаги профессионал бокс оқшомининг барча натижалари битта саҳифада

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида WBC ташкилоти ҳамда Lift промоутерлик компанияси ҳамкорлигида катта профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди.

Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов рингга чиқди ва тезкор ғалабага эришди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик боксчилардан Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков ва Мужибилло Турсунов каби боксчиларимиз рингга кўтарилиб, ғалабага эришди.

Ушбу саҳифа орқали жангларда қайд этилган натижалар билан танишинг.


Прелим кард:

Муай-тай жанги: (Миллий муай-тай камари учун)

Бегзоджон Тожиев (Ўзбекистон, 5-0-0) - Сабит Акилбеков (Ўзбекистон, 6-1-0)

Ярим ўрта вазнда (66,6 кг) WBC Central Asia турнири чорак финал жанглари (6 раундлик):

Ҳожиакбар Қодирохунов (Ўзбекистон, 5-1-1) - Берекет Таиров (Қозоғистон, 1-2-0), (Очколар ҳисобига кўра)

Богдан Утегенов (Қозоғистон, 3-1-0) - Камронбек Турғунов (Ўзбекистон, 1-0-0), (Муддатидан олдин, ТКО) 

Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон, 1-0-0) - Ҳадятулло Исмоилов (Тожикистон, 0-1-0), (1-раундда КО-ТКО)

Ильдар Турдибаев (Қирғизистон)  - Рамазан Табаров (Тожикистон, 1-0-0), (1-раундда КО-ТКО)

Ярим оғир вазнда (79,3 кг) WBC Central Asia турнири ярим финал жанглари (7 раундлик):

Шуҳрат Абдуллаев (Ўзбекистон, 3-0-0) - Артьём Пчельяков (Қозоғистон, 6-1-0), (2-раундда КО-ТКО)

Жамшидбек Тожибоев (Ўзбекистон) - Михаил Коханчик (Қозоғистон, 6-1-0), (7-раундда Тожибоев огоҳлантиришлардан сўнг дисквалификация қилинди).  


Асосий кард:

Иккинчи энг енгил вазнда (55,2) 6 раундлик жанг: Аветис Налбандьян (Арманистон, 1-0-0)   - Викаш Даҳия (Ҳиндистон, 6-4-1), (Очколар ҳисобига кўра)

Ярим енгил вазнда (57,1 кг) 4 раундлик жанг: Абдумалик Халоков (Ўзбекистон, 1-0-0) - Олександр Егоров (Украина, 20-10-1), (2-раундда КО-ТКО) 

Ярим ўрта вазнда (66,6 кг) 8 раундлик жанг: Қудратилло Абдуқаҳҳоров (Ўзбекистон, 18-2-0) - Маоно Алли (Танзания, 14-7-1), (2-раундда КО-ТКО)

Энг енгил вазнда (53,5 кг) 8 раундлик жанг: Миразиз Мирзаҳалилов (Ўзбекистон, 3-0-0) - Рунқи Жоу (Хитой, 6-1-0) (Очколар ҳисобига кўра)   

Ўрта вазнда (72,5 кг) WBC Central Asia турнири финали (8 раундлик): Анвар Туропов (Ўзбекистон, 8-1-0) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 2-0-0) -   (2-раунддан сўнг КО-ТКО) 

Биринчи ўрта вазнда (69,8 кг) WBC International камари учун: Эрмал Ҳадрибэй (АҚШ, 16-0-1) - Карлос Молина (Мексика, 38-13-2) (9-раундда КО-ТКО)

Биринчи ярим ўрта вазнда (63,5 кг) WBC Central Asia камари учун: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон, 3-0-0) - Янгченг Жин (Хитой, 12-6-2)  (Очколар ҳисобига кўра)

Ўрта вазнда (72,5 кг) WBC Eliminator жанги (12 раундлик): Мейирим Нурсултанов (Қозоғистон, 19-0-0) - Хулио Аламос (Чили, 16-1-0) (Очколар ҳисобига кўра)

Co main event: Иккинчи ўта енгил вазнда (52,1 кг) WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун (12 раундлик): Педро Гуевара (Мексика, 40-3-1) - Карлос Куадрас (Мексика, 41-5-1) (Очколар ҳисобига кўра) 

Марказий жанг: Оғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 13-0-0) - Крис Томпсон (ЖАР, 12-5-1) (1-раундда КО-ТКО)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг