UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0

22 окт 14:23
Янгиликлар

Кураш

Бандихонда кураш беллашувлари ўтказилди

Теглар :  Бел олиш кураш
Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги спорт мактаби 5 кун давомида бел олиш ва уч кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

Беллашувларда Қорақалвоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан сараланиб келган 1000 нафарга яқин ўғил-қизлар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ўзбекистон чемпионати асосан спорт мактабларида шуғулланувчи 2010-2011 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган мазкур мамлакат чемпионатининг хар бир йўналишидаги беллашувлар қизғин курашларга бой тарзда давом этди.

Дастлаб ёш атлетлар ўнта вазн тоифасида бел олиш, бел олишнинг халқа-чалиш ҳамда бел олишнинг халқа-чалишсиз йўналишларида медаллар учун курашишди. Уч кураш бўйича ўтказилган баҳслар ҳам қизғин ва қизиқарли курашлар остида ташкил этилди.

Ўзбекистон чемпионати якунида Билолиддин Аҳмадалиев, Севара Жуманазарова, Беҳруз Абдалиев, Зуҳра Ғаниева ва бошқа спортчилар ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон чемпионига айланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг