UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0

30 дек 13:52
Янгиликлар

Волейбол

Бангладешда CAVAнинг йиллик умумий йиғилиши самарали якунланди + ФОТО

Теглар :  Волейбол
Бангладешнинг Дакка шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бангладешнинг Дакка шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CАVА)нинг ҳар йили бўладиган умумий йиғилиши доирасида ассоциациянинг келгуси режалари, юқори натижаларга қаратилган янги ғоялар, мавжуд муаммоларнинг аниқ ечимлари борасида ўзаро фикр алмашилди.

«Шератон Дакка» меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда CАVАга аъзо барча 14та мамлакатдан вакиллар, жумладан 8та миллий федерация ва 6та федерациянинг ишончли вакиллари иштирок этди.

CАVА президенти, малдивлик жаноб Муҳаммад Латиф тадбир очилишида нутқ сўзлаб, барча CАVА аъзоларини қутлаган ҳолда учрашувга муваффақият тилади. У муҳим учрашувни ташкил этгани учун Бангладеш волейбол федерацияси президенти жаноб Атикул Исломга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Атикулни CАVА тарихидаги энг катта мусобақа – АВC Марказий Зона «Чалленге CУП-2021» мусобақасига мезбонлик қилгани билан табриклади.

Ўз тақдимотида у FIBV, яъни Халқаро волейбол федерацияси президенти доктор Ари Грас ҳамда АВC президенти жаноб Рита Субовога CАVА фаолиятини кучайтиришда доимо қўллаб-қувватлаши ва етакчилик қилганлиги муносабати билан миннатдорлик билдирди.

Дастлабки йиғилишда 8-Миллий волейбол федерациясининг 1-делегати иштирокчилар олдида сўзга чиқиб, федерациялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўзининг самимий фикрлари ва интилишларини баён этди. Шунингдек, йиғилишда федерация аъзоларига ташаккурномалар топширилди. Мусобақада иштирок этган барча 11та терма жамоага эҳтиром сифатида кубоклар тақдим этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон волейбол федерацияси 2021 йилда 4та турнир ўтказиш имкониятини қўлга киритди. Федерация Бош котиби Хусан Насруллаев эса CАVА президентидан совға қабул қилиб олди.

CАVА президенти Муҳаммад Латиф иккинчи йиғилишдаги нутқида эса у 14та миллий федерациядан 13тасида миллий терма жамоалар мавжудлигини эълон қилди ҳамда унинг вазифаси 2022 йил охиригача CАVАда 14та миллий терма жамоага эга бўлишини қўшимча қилди.

Иккинчи сессияда жаноб Атикул Ислом Бангладеш ҳар доим миллий федерацияларга ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканлигини, учрашув ҳамда мусобақага мезбонлик қилиш имкониятидан жуда миннатдор эканини айтди.

Шунингдек, йиғилишда CАVА президенти ташкилотни минтақадаги биринчи рақамли ассоциацияга айлантириш мақсадида 2022 йилга мўлжалланган CАVАни ривожлантириш бўйича 4та махсус таклифни илгари сурди. Таклифлар қуйидагилардан иборат:

1. 2022 йил учун даромадлар ва буджет,

2. 2022 йилгача ривожланиш дастури,

3. 2022 йил учун тадбирлар тақвими,

4. Учрашувни трансляция қилишни таклиф қилиш.



Даромад ва буджет таклифида CАVА президенти 2022 йилгача тахминан 130 минг доллар йиғишни башорат қилган ва жамғарма федерацияларни ривожлантиришга йўналтирилишини қайд этган.

2022 йил учун тадбирлар тақвими тасдиқланди ва қуйида кўрсатилганидек, 11та волейбол ва 4та пляж волейболи мусобақаларини ўтказишга келишиб олинди:

1. Марказий Осиё волейбол лигаси CАVА (эркаклар);

2. Марказий Осиё волейбол лигаси CАVА (аёллар);

3. CАVА Жанубий Осиё волейбол лигаси (эркаклар);

4. CАVА Жанубий Осиё волейбол лигаси (аёллар);

5. Волейбол бўйича CАVА Миллатлар лигаси (эркаклар);

6. Волейбол бўйича CАVА Миллатлар лигаси (аёллар);

7. CАVА волейбол Challenge Cup (эркаклар);

8. CАVА волейбол Challenge Cup (аёллар);

9. CАVА волейбол Чемпионати U-17 (қизлар).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг