UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

16 мар 18:13
Янгиликлар

Бошқалар

Барча турдаги спорт тадбирлари ва йиғинлар ҳам вақтинча тўхтатилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан, тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларда ўқувчилар, шуғулланувчилар ва ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда мустаҳкамлаш, касалликларнинг тарқалиб кетишини олдини олиш, санитария-гигиена меъёрларга риоя этилиши янада кучайтирилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан грипп ва коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар инобатга олинган.

Буйруққа кўра, вазирлик тизимидаги барча спорт мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, футбол академиялари, республика олий спорт маҳорати мактаблари, олий таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказларида ўқув ҳамда ўқув-машғулот жараёнлари, тўгараклар фаолияти, шунингдек, барча турдаги спорт тадбирлари, йиғинлар ўтказилиши ҳам жорий йил 16 мартдан бошлаб вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида янги қурилган ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами кунларида фойдаланишга топшириш режалаштирилган спорт объектларининг тантанали очилиш маросимларини ўтказиш ҳам кейинроққа қолдирилади.

Вазирлик тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг Нукус филиалида ўқув жараёнлари ва спорт машғулотлари ўтказилиши расмий кўрсатма берилгунга қадар вақтинча тўхтатилиб, ўқувчилар таътилга чиқарилди.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва унинг Нукус, Самарқанд ҳамда Фарғона филиалларида барча турдаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари, шу жумладан пуллик хизмат кўрсатиш турлари вақтинчалик тўхтатилди.

Қолаверса, буйруқ билан марказ ва унинг филиаллари меҳнат жамоаси ўртасида COVID-19 коронавируси юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини масофавий ўқитиш чораларини кўриш вазифаси белгиланди.

Бундан ташқари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Республика олий спорт маҳорат мактаблари ҳамда спорт машғулотлари ўтказиладиган барча турдаги бошқа муассасаларда спорт секциялари ва тўгараклари фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, шуғулланувчиларнинг ота-оналари спорт секцияларининг фаолияти номуайян муддатга тўхтатилганлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Коронавирус сабабли меҳнат жамоаси ўртасида ваҳимага олиб келувчи ёлғон хабарлар, видеоматериаллар ва бошқа нотўғри маълумотларни тарқатмаслик ҳам белгиланди.

Спорт ва жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига киритилган барча спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда халқаро ва республика семинарлари вилоят, туман (шаҳар)ларда тўхтатилиб, бу жараёнлар қатъий назоратга олинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг