UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 май 08:20
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

“Баркамол авлод-2017” машъаласи Паркентдан Жиззах томон йўлга чиқди

Эртага Жиззах шаҳрида “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг Республика финал босқичи бошланади.

Бугун эса Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Физика – Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг материалшунослик институтида мусобақанинг машъаласи ёқилди.

Айни дақиқаларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг Жиззах шаҳрида ўтказиладиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари машъаласини ўт олдириш маросими бўлиб ўтмоқда.


“Баркамол авлод – 2017” машъаласини кемамодел бўйича уч карра жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спортчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Шавкат Исматуллаев алангалантирди.

Машъала Республика Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти автокортежи ҳамда пиёдалар эстафетаси ёрдамида мусобақа ўтказилувчи Жиззах шаҳрига етказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг