UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

05 июл 11:57
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жиззах шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам муросасиз курашлар остида ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган жами 518 нафар (379 эркак, 139 аёл) дзюдочи 14 та (7 та эркаклар, 7 та аёллар) вазн тоифасида ғолиблик йўлида татамига чиқди.

Иккинчи кун эркаклар ўртасида -81, -90, -100, +100 кг, аёлларда эса -63, -70, -78, +78 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ўз вазн тоифаларида Машрабжон Ғайбуллаев, Азамат Аблакулов, Оғабек Ғаниев, Асадбек Шихназаров сингари дзюдочилар Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлишди. 

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра, Тошкент вилояти жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд вилояти терма жамоаси ҳам 3 та олтин медалга эга чиқди, аммо улар кумуш ва бронза (1 та кумуш, 1 та бронза) медаллар нисбатига кўра иккинчи ўриндан жой олишди. Кучли учликка 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан хоразмлик дзюдочилар якун ясашди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Кубогининг ҳудудий 14 иштирокчисидан 13 таси камида битта бронза медалини қўлга киритди. Саккиз вилоят жамоалари сафида камида бир нафардан чемпион бўлди.


Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-81 кг вазн тоифаси 

1. Машрабжон Ғайбуллаев (Тошкент шаҳри)

2. Муҳаммад Мамадалиев (Тошкент шаҳри)

3. Асадбек Норбўтаев (Тошкент вилояти)

3. Саъдулла Равшанов (Қашқадарё)

 

-90 кг вазн тоифаси 

1. Азамат Аблакулов (Самарқанд)

2. Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)

3. Султонбек Абдушукуров (Қорақалпоғистон)

3. Аббос Шермахматов (Қашқадарё)


-100 кг вазн тоифаси

1. Оғабек Ғаниев (Бухоро)

2. Шахзод Орзиқулов (Навоий)

3. Сардорбек Эркинов (Тошкент вилояти)

3. Муҳаммадсодиқ Содиқов (Хоразм)


+100 кг вазн тоифаси

1. Асадбек Шихназаров (Хоразм)

2. Владислав Булигин (Тошкент вилояти)

3. Номон Ражабов (Бухоро)

3. Шоҳруз Шомуратов (Тошкент шаҳри)


АЁЛЛАР

-63 кг вазн тоифаси 

1. Гулсанам Ҳазратова (Қашқадарё)

2. Севинч Исоқова (Жиззах)

3. Гавҳар Аҳмедова (Бухоро)

3. Зуҳражон Умарова (Хоразм)


-70 кг вазн тоифаси 

1. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)

2. Севинч Тўрақулова (Тошкент шаҳри)

3. Азада Медетова (Қорақалпоғистон)

3. Азиза Омирбаева (Қорақалпоғистон)


-78 кг вазн тоифаси 

1. Шинар Ибраева (Тошкент вилояти)

2. Нафиса Асаматдинова (Тошкент шаҳри)

3. Элнора Салимова (Самарқанд) 

3. Мухлиса Турдиева (Қашқадарё)


+78 кг вазн тоифаси 

1. Дурдона Низомаддинова (Хоразм)

2. Феруза Хорозова (Самарқанд)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг