UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 10:31Мюнхен (ATP 500). Бен Шелтон бош соврин соҳиби! 0 10:10Велотрекчиларимиз Гонгконгдаги Жаҳон кубогида қатнашади 0 09:49Қозоғистонлик теннисчи фаолиятидаги 13-соврин, Porsche Carrera 911 S ҳамда 160 000 еврога эга чиқди 0 09:28Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Лион"га мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 09:07Боксчиларимиз World Boxing Кубогидаги рақибларини билиб олишди 0 08:46Дана Уайт Макгрегорнинг қайтиши ҳақида: "Ҳаммаси ажойиб кўринмоқда" 0 08:25Гукеш Доммаражу vs Жавоҳир Синдаров: Жаҳон тожи учун матч қаерда ва қайси қоидалар асосида ўтказилади? 0 08:04"Башакшеҳир" 3-ўриндаги жамоа майдонида дуранг қайд этди. Шомуродов 75 дақиқа ўйнади, Файзуллаев эса захирадан тушди 0 07:43Хоккейчиларимиз 97-11 тўплар нисбати билан Жаҳон чемпионатида яна бир дивизион юқорилашди 0 07:222026 Oeiras Ladies Open. Кудерметованинг юриши бошланди 0 07:01Муҳаммаджон Қурбонов Mangu 2 турнирида бразилиялик рақиб билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 19:02"Ювентус" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олмоқчи 0 18:40"Баҳона қидирмай жанг қил". Жейк Пол Мейвезерни Пакьяога қарши жангга чақирди 0 18:17Двалишвили Пётр Ян билан учинчи жанг қачон бўлишини айтди 0

22 июл 13:31
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин

"Барселона" кейинги йилгача "Камп Ноу"га қайта олмаслиги мумкин.

Аввалроқ Каталония клуби "Комо"га қарши Гампер кубоги ўйинини реконструкия қилинаётган стадионда ўтказмаслигини маълум қилган эди. Ўйин "Эстади Йохан Кройфф"да бўлиб ўтади.

Каталония клуби Барселона шаҳар кенгашидан лицензия олишда муаммоларга дуч келди. Бундан ташқари, "Камп Ноу"даги абонементлар 10 августдан кейин сотилаиши мумкин, ўшанда мухлисларга қанча абонемент таклиф қилиниши ва қайси нархда бўлиши аниқ бўлади.

As хабарига кўра, қурувчилар ассоциацияси ва Барселона шаҳар кенгаши "блауграна" раҳбарияти тахминларининг ортиқча оптимистик эканини олдиндан кўрсатган.

Қурувчилар ассоциацияси президенти ва "Барселона"нинг президентлигига собиқ номзод Хавьер Вилахоана қурилиш ва рухсатномалар билан боғлиқ муаммолар туфайли "Камп Ноу"нинг очилиши фақат 2026 йил бошида мумкинлигини айтган эди.

Ўтган мавсумда жамоа "Олимпик Льюис Компанис" стадионида ўйнади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг