UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

09 сен 18:16
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Бах Пекин-2022 Олимпиадасига тайёргарлигига баҳо берди

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Пекин-2022 Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ва ташкилий ишлардан мамнун эканлигини билдирди.

Бах бу ҳақида Пекинда бўлиб ўтаётган қишки спорт турлари бўйича йирик онлайн кўргазмага бағишланган видео-мулоқот пайтида маълум қилди.

“ХОҚ олиб борилаётган тайёргарлик жараёнидан бениҳоя мамнун ва биз барчамиз сабрсизлик билан Хитой спорт тарихига ёзилажак янги саҳифани кутмоқдамиз. Албатта, пандемия туфайли, баъзиларда эртанги кунга ишончсизлик бор, бироқ шунга қарамай, кейинги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик сезиларли равишда олдинга силжиди.

Биз ҳар куни бу глобал инқироз ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига ўтказаётган таъсири ҳақида билиб олаяпмиз. Бу борада Пекинда бўлиб ўтаётган онлайн кўргазма қишки спорт турларига қизиқишни ошириш ва уни тиклаш йўлида жуда самарали лойиҳа ҳисобланади. Шунингдек, 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари Пекинда ўтишини ва ушбу Олимипиадада энг кучли спортчилар иштирок этишини ҳисобга олсак, бўлиб ўтаётган онлайн кўргазма бу борада мухим қадамлардан бири саналади”, – дея эътироф этди ХОҚ президенти.

Таъкидлаш жоиз, World Winter Sports Expo бешинчи бор ўтказилмоқда ва у 9 сентябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг