UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

22 янв 13:09
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш федерацияси томонидан "Йил сарҳисоби" тадбири ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2025 йил якунларига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон  "Адолат" СДП сиёсий Кенгаш раиси Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, спортчи, мураббий ва ҳакамлар ҳамда "Адолат" СДП вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирни Равшан Дастиров кириш сўзи билан бошлаб, ортда қолган 2025 йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди. 

Спортчиларимиз республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда шохсупанинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаб, мамлакатимиз спорт захирасига медаллар шодасини тақдим этишгани, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилганликларини мамнуният билан қайд этди. 

Маросимда шунингдек, "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова ҳам йиғилганларни қутлаб, миллий спорт турларимизга, хусусан белбоғли кураш спорт турига қаратилаётган эътибор ва белбоғли курашни ривожлантириш масалаларига тўхталиб, бу йилги халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.

Тадбирда шунингдек, белбоғли кураш федерацияси томонидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра, "Йилнинг энг яхши спортчиси" номинациясида ўғил болалар ўртасида Камронбек Номозбоев (Тошкент вил), қизлар ўртасида Дилафрўз Мамажонова лойиқ кўрилди. 

"Терма жамоани тайёрлашдаги хизматлари учун" номинациясини катталар терма жамоаси бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ва ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатов қўлга киритди. "Йилнинг энг яхши мусобақа ташкилотчиси"га Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги муносиб кўрилди.

"Йилнинг энг яхши ҳаками" сифатида халқаро тоифадаги ҳакам Мираншоҳ Рўзиев (Фарғона) эътироф этилган бўлса, "Йилнинг энг яхши натижадор федерацияси" Андижон  вилояти белбоғли кураш федерациясига берилди. "Йилнинг энг яхши белбоғли кураш бўлими" номинацияси Тошкент вилоятига, "Йилнинг энг ёрқин тадбир ташкилотчиси" номинацияси Қорақалпоғистон Республикасига тегишли бўлди. 

"Ҳудудларда белбоғли курашни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" номинацияси деб Сирдарё вилояти (бўлим раиси Маъмур Умаров), Тошкент шаҳри (Ғайрат Бўтаев) ҳамда Бухоро вилояти (Соҳибжон Қосимов) эълон қилинди. "Мусобақаларда спортчиларни қўллаб-қувватлаган энг фаол мухлис" номинацияси ғолиби деб Мирзакбар Каримов (Наманган) эълон қилинди.  

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун бир қатор соҳа вакиллари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Белбоғли кураш федерациясининг доимий ҳамкори ҳисобланган "Адолат" СДП сиёсий Кенгаши томонидан белбоғли кураш федерацияси матбуот котиби Илҳом Раҳмонов, федерация масъул ходими Имомали Умрзоқов ҳамда жаҳон чемпиони Дилафрўз Мамажонова "Адолат" СДПнинг кўкрак нишони билан тақдирланишди. 

Бундан ташқари, партия вакиллари турли йўналишлар бўйича номинация ғолиблари, федерация кенгаши аъзолари, спортчилар ва мураббийиларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг