UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0 07:01Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида 0 22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0

16 окт 12:51
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ғолиблар Республика босқичида

Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида вилоят саралаш беллашувлари бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси, туман 1-БЎСМ ташаббуси билан ташкил этилган мазкур  мусобақада вилоятнинг Шахрисабз, Яккабоғ, Миришкор, Китоб, Қамаши, Қарши, Чироқчи каби туман ва шаҳарларидан 180 нафар ёш полвонлар  белбоғли курашнинг эркин ва классик усулларида ўзаро куч синашишди. 

Кун давомида ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчилар вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳамда 1-БЎСМ томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Мусобақада шоҳсупадан жой олган полвонлар 18-19 октябрь кунлари Наманган вилоятининг Наманган туманида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг