UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0

27 май 17:11
Янгиликлар

Таэквондо

Беллашув Халқаро болалар кунига бағишланди

Ҳар йили 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.

Хусусан, мамлакатимизда ҳам мазкур сана муносабати билан турли тадбирлар, шодиёналар, спорт мусобоқалари юқори суратда ўтказилади. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида таэквондо (WTF) бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида БЎСМ очиқ биринчилиги ташкил этилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ўтказилган мазкур очиқ биринчиликда вилоятнинг Қарши, Қамаши, Шахрисабз каби туман ва шаҳарлари, Чироқчи туман биринчи ва 2-сонли БЎСМлардан йиғилган 100 нафарга яқин спортчи-ўқувчилар ўзаро куч синашишди. 

Кун давомида муросасиз ва қизғин тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ўз  вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган ёш таэквондочилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг