UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 окт 08:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 286: Питбуль камарини ҳимоя қилди, Мамедовда ғалаба ва бошқа натижалар

АҚШнинг Калифорния штати Лонг-Бич шаҳрида навбатдаги Bellator турнири бўлиб ўтди.

Bellator 286 оқшомининг марказий жангида ярим енгил вазн тоифасида амалдаги Bellator чемпиони Патрисио "Питбуль" Фрейре рейтингда иккинчи ўринда бораётган даъвогар Адам Боричга қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда бразилиялик чемпиони 48-47, 49-46, 50-45 ҳисобида ғалаба қозонди. Питбуль шу йилнинг апрель ойида Эй Жей МакКига қарши кечган реванш жангида камарини қайтариб олганди.

Эй Жей МакКи айнан кечаги турнирда ҳам октагонга кўтарилди. У енгил вазн тоифасида дебют қилди ва Спайк Карлайлни очколар (29-26, 30-26, 30-27) ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. 

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, россиялик аралаш яккакураш усталари Ислам Мамедов ва Халид Муртазалиев навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди. Мамедов уч раунд якунига кўра америкалик Ник Браунни 30-27, 30-27, 30-27 ҳисобларида енгди. Муртазалиев эса иккинчи раундда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Хажимурат Бестаевни техник нокаутга учратди. Яна бир Россия вакили Владимир Токов эса Янги Зеландия жангчиси Жей Жей Уилсонга ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг