UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0

24 фев 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator ва PFL чемпионлари ўзаро жанг олдидан тарозидан ўтди

Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Bellator ҳамда PFL лигаларининг чемпионлари ўртасида ўзаро турнир ташкил этилади.

Яримоғир вазн тоифасида собиқ Bellator чемпиони Вадим Немков бугун оғир вазнда дебют қилади. Саккиз йилдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик аралаш яккакураш устаси бугун собиқ PFL чемпиони Бруно Каппелоззага қарши октагонга кўтарилади. Немков 108 кг (238.1 фунт), Каппелозза эса 107.1 кг (236.2 фунт) тош босди.

Оғир вазн тоифасидаги иккинчи жанг Bellator чемпиони Райан Бейдер ҳамда PFL камари соҳиби Хенан Феррейра ўртасида кечади. Айнан мана шу тўқнашув оқшомнинг марказий жанги бўлади. Бейдер тарозида 104.8 кг (231.1 фунта), 119.4 кг (263.2 фунт) вазн қайд этди.

Дарвоқе, Bellator vs PFL чемпионлар турнир кардида Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учратган боксчи ҳам бор. Клей Коллард Эй Жей Маккига қарши октагонга чиқади.


Bellator vs PFL турнирининг тўлиқ карди:

Ренан Феррейра —  Райан Бейдер

Импа Касанганай — Жонни Эблен

Магомед Магомедкеримов — Жейсон Жексон

Хесус Пинедо — Патрисио Питбуль

Бруно Каппелоцца — Вадим Немков

Тьяго Сантос — Йоэл Ромеро

Клей Коллард — Эй Жей Макки

Бяжо Али Уолш — Крис Моррис.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг