UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

28 авг 17:16
Янгиликлар

Футбол

Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?

Теглар :  Паулу Бенту
Португалиялик мураббий фаолияти давомида икки мундиалда икки терма жамоа билан қатнашган.

2010 йил 21 сентябрь ойида Португалия терма жамоасини қабул қилиб олган Бенту бу лавозимда 4 йил фаолият олиб борган. Унинг қўл остида португаллар 47 та ўйинда 26 ғалаба, 11 дуранг, 10 мағлубиятга учраган. Евро-2012 турнирида ярим финалгача етиб борган ва пенальтилар сериясида Испанияга енгилган. 

2014 йил Бразилия мезбонлик қилган мундиалда Германияга (0:4) енгилган, АҚШ билан дуранг ўйнаган (2:2) ва Ганани таслим қилган (2:1). АҚШ билан бир хил 4 очко тўплаган Португалия тўплар нисбатига кўра гуруҳда қолиб кетган эди. 

2022 йил Жанубий Корея устози сифатида Қатардаги Жаҳон чемпионатида қатнашган. Буни қарангки, бу сафар омад Бентуга кулиб боқди. Худди 2014 йилдаги каби 4 очко жамғарган кореяликлар Уругвай билан дуранг (0:0), Ганага мағлубият (2:3), Португалияни мағлуб қилган (2:1). Нимчорак финалда эса Бразилияга (1:4) имкониятни бой берган. 

Жанубий Корея терма жамоасидаги статистикаси: 57 та ўйин 35 ғалаба, 13 дуранг, 9 мағлубият

БАА терма жамоасида: 26 та ўйин, 14 ғалаба, 5 дуранг, 7 мағлубият.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг