UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0

29 авг 15:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пауло Коста Хамзат Чимаев билан чемпионлик жанги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ярим оғир вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпионлик камари учун бўладиган жангда унинг рақиби ташкилотнинг ўрта вазнидаги собиқ чемпиони Хамзат Чимаев бўлиши мумкинлигига ишора қилди.

Коста ижтимоий тармоқларда лига матчмейкерлари 3 октябрь куни Солт-Лейк-Ситида бўлиб ўтадиган UFC 332 турнирининг асосий воқеаси доирасида вақтинчалик камар учун жанг ўтказиш масаласида "Борз" жамоаси билан боғлангани ҳақидаги инсайдерлик маълумотини эълон қилди.

"У ярим ўрта вазнга ёки қаердан келган бўлса, ўша ёққа қайтиши керак – ярим оғир вазн тоифаси у учун эмас. Бу унга оғирлик қилади. Лекин барибир, хуш келибди", – деб ёзди Коста.

Ҳозирча бу маълумот қанчалик асосли экани ёки бразилиялик жангчи шунчаки ўзига эътиборни қаратмоқчи бўлгани номаълум.

Хамзат Чимаев ва Пауло Коста ўртасидаги жанг аслида 2023 йил октябрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 294 турнирида бўлиши керак эди. Бироқ бразилиялик жангчи стафилококк инфекцияси туфайли мусобақада қатнаша олмаган, россиялик спортчи эса Камару Усманга қарши октагонга чиқиб, ҳакамларнинг кўпчилик овози билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг