UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 сен 09:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бердимуратов финалда, Ортиқбоев жаҳон чемпионати совриндори!

Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилиги юнон-рум кураши баҳслари билан бошланган эди. Ҳамюртимиз Жасурбек Ортиқбоев жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. 55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакилимиз бронза медали учун кечган беллашувда қозоғистонлик Амангали Бекболатовдан 9-5 ҳисобида устун келди. 

Қувонарлиси, 82 кг вазнда курашган Жалгасбай Бердимуратов бугун жаҳон чемпионатининг олтин медали учун гиламга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Токио Олимпиадаси иштирокчиси, Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби илк даврада қозоғистонлик Диас Кален, 1/8 финалда хитойлик Вонг Ченгву, 1/4 финалда озарбайжонлик Рафиг Ҳусейнов, 1/2 финалда эса венгриялик Тамаш Леваини мағлубиятга учратди. Бугун Бердимуратов жаҳон чемпионлиги учун кечадиган финал баҳсида туркиялик Бурхан Акбудакка қарши гиламга чиқади.     

Ҳамюртларимиздан 63 кг вазнда курашган Тўрабек Тиркашев илк даврадаёқ хорватиялик Иван Лизатовичша 1-8, 67 кг вазндаги Аброр Атабаев 1/8 финалда грузиялик Жони Хецурианига 1-4, 72 кг вазнда гиламга чиққан Мирзобек Раҳматов илк босқичда финляндиялик Лисакки Липастига, Арам Варданян (77 кг) кореялик Хюн Ву Кимга 0-6, Нурбек Хошимбеков (87 кг) биринчи даврада болгариялик Йоан Димитровга 0-5, Рустам Ассакалов (97 кг) 1/4 финалда эронлик Абдуллоҳ Саравига 0-7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг