UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

22 мар 13:57
Янгиликлар

Шахмат

Беш нафар шахматчимиз юз фоизлик натижа қайд этмоқда

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган халқаро турнирда 2-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона сурмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган. У 1-турда ҳамюртимиз Беҳруз Умаров (2218)дан устун келганди. Иккинчи турда эса очко йўқотди. Сарин мўғулистонлик Сумия Чингуун билан дуранг ўйнади. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) кутилмаган натижалари иккинчи турда ҳам давом этди. У оқ доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан анча қуйида бораётган россиялик Михаил Панин (2189)ни мағлуб эта олмади. 

Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2550) россиялик Семен Новожилов (2344) билан муросага келди. Иккинчи турдан кейин 5 нафар шахматчимиз юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида боришяпти. Алмас Раҳматуллаев, Абдумалик Абдусалимов, Сайидакбар Сайдалиев, Ҳумоюн Бегмуратов ва Муҳаммадзоҳид Суяров ҳар икки турда ҳам рақибларини мағлубиятга учратишди. 

Гроссмейстерларимиздан бири Ортиқ Ниғматов (2501) кутилмаганда россиялик Дмитрий Ростовцев (2292)га ютқазиб қўйди. Учинчи тур олдидан венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қиляпти. Жами 21 нафар шахматчи ҳали очко йўқотмаган. Бугун 3-тур учрашувлари соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг